09:09 / 12.02.2019
10 136

Тожикистонда тўйдан аввал қизларнинг бокиралиги текширилиши мажбурийми?

Тожикистонда тўйдан аввал қизларнинг бокиралиги текширилиши мажбурийми?
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қачон қизлар бокиралиги текширилиши ҳақида фармон чиқармаган, деб маълум қилди идора раҳбари Насим Олимзода Душанбедаги пресс-конференцияда.

Шу билан бирга у айрим можаролар сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўрсатмаларига биноан шунга ўхшаш текширувлар ўтказилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ БМТнинг Хотин-қизлар камситилишига қарши қўмитаси Душанбе расмийларига мурожаат қилиб, никоҳдан аввал бокиралик текширилишини тақиқлашга чақирган эди. БМТ ушбу амалётни оғриқли ва камситувчи деб атаган эди. БМТнинг фикрига кўра, шунга ўхшаш текширувларга тиббий эҳтиёж зарур эмас.

Тожикистонда сўнгги йилларда қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, никоҳни расмийлаштирмоқчи бўлган ёшлар тиббий кўрикдан ўтишлари ва соғлиқлари ҳақидаги тиббиёт маълумотномани ФХДЁга топширишлари керак, чунки тиббий маълумотномасиз никоҳни қайд қила олишмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда тўйдан аввал қизларнинг бокиралиги текширилиши мажбурийми?