Тунда шовқин қилганларга 8,8 миллион сўмгача жарима

Тунда шовқин қилганларга 8,8 миллион сўмгача жарима

Ўзбекистонда тунги вақтда аҳоли осойишталигини бузадиган шовқин-сурон учун жазо чоралари кучайтирилди. Энди айрим ҳолатларда қоидабузарлик учун 8,8 миллион сўмгача жарима солиниши мумкин.

Аҳолини ортиқча шовқиндан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан фуқароларнинг тунги дам олиши ва хотиржамлигини таъминлаш бўйича янги талаблар белгиланди. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қонунга кўра, маиший шовқин билан боғлиқ талабларни биринчи марта бузган фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, яъни 1,32 миллион сўмдан 2,2 миллион сўмгача жарима қўлланади.

Мансабдор шахслар учун эса биринчи қоидабузарликда жарима 4,4 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмгача этиб белгиланган.

Агар худди шу қоидабузарлик бир йил ичида яна такрорланса, фуқароларга 2,2 миллион сўмдан 3,08 миллион сўмгача жарима солинади.

Мансабдор шахслар учун такрорий қоидабузарликнинг жазоси янада юқори — 6,6 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача жарима белгиланган.

Янги тартиб тунги пайтда баланд овозда мусиқа қўйиш, турли маиший шовқинлар билан қўшнилар тинчлигини бузиш каби ҳолатларга нисбатан талабларни кучайтиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар