Таксида ғалати таклиф: икки талаба атирдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилди

Таксида ғалати таклиф: икки талаба атирдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилди

Тошкентнинг Чилонзор туманида икки талаба қиз такси ҳайдовчисининг ғалати таклифидан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилгани айтилмоқда.

Тарқалган маълумотларга кўра, қизлар такси чақириб, машинага ўтирган. Йўл давомида ҳайдовчи рафиқаси учун атир олганини айтиб, талабаларга ундан фойдаланиб кўришни таклиф қилган.

Қизлар атирни сепиб кўрганидан кейин уларнинг мазаси қочиб, бошлари айланган. Шундан сўнг улар машинадан тушишга улгурган ва йўловчилардан ёрдам сўраган.

Хабарларга кўра, ҳайдовчи эса воқеа жойидан кетиб қолган.

Айни пайтда воқеа тафсилотлари, қизларнинг соғлиғи ва атир таркибида қандай модда бўлгани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар