date
views 5 649

Порошенко украиналик ҳарбийлар отишмаларни тўхтатса нима бўлишини айтди

Порошенко украиналик ҳарбийлар отишмаларни тўхтатса нима бўлишини айтди
Агар украиналик ҳарбийлар отишмаларни тўхтатса, “Украина бўлмайди”. Бундай фикрни Украина президенти Пётр Порошенко хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманидаги нутқида айтиб ўтди.
“Баъзилар Украина ва Россия отишни тўхтатиши керак, деб айтмоқдалар. Агар Россия отишни тўхтатса, тинчлик бўлади. Агар Украина отишни тўхтатса, Украина бўлмайди”, деб айтган Порошенко ва “Россия тажовузи” нафақат Украинага, балки бошқа давлатларга таҳдид солаётганини қўшимча қилди.
Порошенко Европа давлатлари яқин орада Болтиқ денгизида “рус ҳужуми” қурбони бўлишлари мумкинлигини айтган.
31 март куни Украинада президент сайловлари бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко украиналик ҳарбийлар отишмаларни тўхтатса нима бўлишини айтди