
АҚШда Америка давлат қарзини қисқартириш учун Канадага Монтана штатини сотиб юборишга чақирувчи петиция пайдо бўлди. Бу ҳақда The New York Post'га таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, сотиш ташаббускори Ян Хаммонд саналади, у ҳудуднинг бир қисмини 1 триллион долларга сотиб юборишни таклиф қилди.
«Бизда жуда кўп қарзлар бор, Монтана эса фойда келтирмаяпти», - дейилади петициянинг саҳифасида.
Аниқлик киритилишича, ҳозирги вақтда таклиф «жуда катта эътиборни ўзига жалб қилди», 12 мингдан зиёд америкалик уни қўллаб-қувватлаши ҳақида билдирган. Мамлакат ҳукумати бундай сотувни тақиқлайдиган чора-тадбирлар устида ишлашни бошлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар