3 884
«Бошқача Америка»: боласини пора билан ўқишга киритган ота-оналарни 20 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда
Фото: «SFGate»/Уильям Сингер.
АҚШдаги бир қатор нуфузли университетлар улкан можаро марказида қолди. Ўнлаб ота-оналар фарзандларини пул билан ўқишга киритишда айбланяпти, улар орасида актрисалар — Лори Лафлин ҳамда Фелисити Хаффман ҳам бор. Бу ҳақда «Euronews»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.
«Associated Press» хабарига кўра, актриса Фелисити Хаффман чорак миллион долларлик гаров пули эвазига эркинликка чиқарилган.
Тергов маълумотларига қарайдиган бўлсак, ота-оналар университетлар ходимларига фарзандларига ўқишга киришда ёрдам беришлари учун консалтинг компанияси орқали пора беришган. Айрим абитуриентлар гарчи спорт билан шуғулланишмасада, пора олинганидан сўнг университетлар спорт жамоаларига чақирилган. Айбланувчилар орасида мураббийлар ҳам бор.
«Биз қизи ёки ўғлининг ўқишга кириш имконини ошириш учун мактабга бинолар хайрия қилиниши ҳақида гапирмаяпмиз. Биз ёлғон ва фириб гувоҳи бўляпмиз. Сохта имтиҳон натижалари, сохта спорт гувоҳномалари, сохта фотосуратлар, коллежнинг сотиб олинган амалдорлари».
Эндрю Леллинг,
Массачусетс штати прокурори
Массачусетс штати прокурори
Коррупция ишига, хусусан, баобрў Стэнфорд, Йель ҳамда Калифорния университетлари аралашиб қолган. Берилган пора миқдори бир неча юз минг долларгача экани тахмин қилинмоқда. Бу ишларнинг бошида турган шахс — консалтинг компанияси раҳбари Уильям Сингер. У мижозларининг буюртмасини бажариш учун университетлар ходимларини тез-тез «сотиб олганига» иқрор бўлди.
«Reuters» ёзишича, Сингер ва бошқа айбланувчилар, хусусан, ўзига тўқ ота-оналар 20 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда