13:14 / 15.03.2019
3 364

Учувчисиз учадиган шаҳар таксиси тақдим этилди

Учувчисиз учадиган шаҳар таксиси тақдим этилди
Франциянинг Airbus авиасозлик концерни City Airbus номли кўп ўриндиқли учувчисиз аэротакси прототипини тақдим этди. Ушбу транспорт воситаси шаҳар ичида қатнашга мўлжалланган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Унинг тақдимоти Германиянинг Ингольштатдт шаҳрида бўлиб ўтди.
Аэротакси тўртта парракли вертолёт ёки катта квадрокоптерга ўхшайди. У электр узатгич асосида ишлайди, вертикал ҳавога кўтарилиб, қўнади.

Компания ушбу транспорт воситаси фавқулодда вазиятларда беморларни шифохоналарга тезда етказиб қўйиш, тиғиз пайтларда йўловчиларни темир йўл ёки аэропортларга олиб боришда қўл келишига ишонишмоқда. Бир дона City Airbus нархи 1 млн. евро дея баҳоланган.

Француз бренди учувчисиз таксилари дунёнинг бир қатор йирик шаҳарларида 2025 йилга қадар пайдо бўлиши ҳақида маълум қилган.

Airbusʼдан ташқари унинг асосий рақиби АҚШнинг Boeing компанияси ҳам учар таксилар устида ишлаб олиб боряпти. Масалан, шу йил январь ойида биринчи парвоз қиладиган автомобиль синовдан муваффақиятли ўтди.

Феварль ойида эса Uber ҳам Bell Helicopters компанияси билан биргаликда учар таксилар яратаётгани аён бўлганди. Бундай воситаларнинг биринчиси 2020 йилда Дубайда синовдан ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Airbus бу йўналишдаги ишларни 2016 йилда бошлаган бўлса, 2018 йилда Vahana номли аэроткасиси илк парвозини омадли амалга оширган эди.

Маълумот учун, йўловчи лайнерлари, бизнес-жетлар, фуқаро ва ҳарбий вертолётлар ҳамда самолётлар, ёқилғи қуювчи самолётлар ишлаб чиқарувчи Airbus ўтган йилда 63,7 млрд. евро даромад кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Учувчисиз учадиган шаҳар таксиси тақдим этилди