date
views 4 204

Полиция янги зеландиялик террорчини яна бир терактда айблаши мумкин

Полиция янги зеландиялик террорчини яна бир терактда айблаши мумкин
Янги Зеландия полицияси фикрича, икки масжидда оммавий отишма учун масъулият фақат бир шахснинг зиммасида - у суд қарори билан қамоқда сақланаётган Брентон Таррант. Бу ҳақда ТАСС полиция комиссари Майк Бушга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Комиссарнинг сўзларига кўра, полиция Таррантни икки масжидда содир бўлган воқеалар учун масъул деб ҳисоблайди.

«Шу нарса аниқки, кейинги суд мажлиси ўтказиладиган санада унга янги айбловлар қўйилади. Бироқ, улар айнан қандай бўлишини тергов томони аниқлайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Буш.
Аввалроқ, суд янги зеландиялик террорчини ҳибсда қолдиргани хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полиция янги зеландиялик террорчини яна бир терактда айблаши мумкин