23:17 / 21.03.2019
6 941

Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди (фото)

Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди (фото)
Археологлар қадимги Миср даврига тегишли бўлган, чўкиб кетган қайиқ қолдиқларини топишди. Бунга қадар олимлар бундай қайиқ мавжуд бўлганига далиллар йўқлиги туфайли узоқ вақт давомида шубҳа билан қараб келишган. Унинг ғайриоддий тузилиши биринчи бўлиб эрамиздан аввалги 450 йилда Ҳеродот томонидан тасвирланган. Бу ҳақда The Guardian'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар Искандариядан 32 километр шимоли-ғарбдаги Нил этаги ёнида жойлашган қадимги Мисрнинг Тонис-Гераклион шаҳри сув остига ғарқ бўлган қисми яқинидан қайиқни топишди. «17-кема» деб номланган объектнинг қазилма ишлари кема ярим ой шаклидаги катта корпус ва илгари номаълум бўлган, туркумли тузилмаларга эга қалин тахталарни ўз ичига олувчи конструкцияга эгалигини кўрсатди. Қайиқ узунлиги 28 метрга тенг бўлган, деб баҳоланмоқда.

Фото: Christoph Gerigk / Franck Goddio / Hilti Foundation
Таъкидланишича, акас ёғочидан тайёрланган қайиқ корпусининг 70 фоизи яхши сақланиб қолган. Кема ўқ рул ёрдамида бошқарилган, у эшкак билан боғланган ҳамда кема қуйруғидаги икки тешик орқали ўтказилган. Олимларнинг сўзларига кўра, туркумли тузилмалар кема конструкцияси ноёб бўлгани ва Ҳеродот томонидан тасвирланганига аниқ мос келишидан далолат беради.

Фото: sciencealert.com
Ҳеродот - қадимги юнон тарихчиси бўлиб, эрамиздан аввалги 484-425 йилларда яшаган. У Бобил, Оссурия, Миср, Кичик Осиё, Болқон ярим оролига борган. Асосий иши - «Тарих» рисоласи, унда Евросиёдаги кўплаб халқлар ҳаёти тасвирлаб берилади.

Фото: Christoph Gerigk / Franck Goddio / Hilti Foundation

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қадимги мисрликларда ғайриоддий технологиялар бўлгани аниқланди (фото)