date
views 2 650

Нетаньяху Путин ва Трампга Суриядаги инқирозни бартараф этиш режасини тақдим этди

Нетаньяху Путин ва Трампга Суриядаги инқирозни бартараф этиш режасини тақдим этди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампга Сурияни инқирозини ечиш бўйича режасини тақдим этди. Бу ҳақда The Times of Israel газетасига таяниб Kun.uz хабар қилди.

Аввалроқ нашр суҳбатдоши Россия раҳбари таклиф этилган режага қизиқиш билдирганини айтганди.

Манба режа ҳақидаги батафсил маълумотларни ошкор қилмаган, аммо Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи АҚШ, Россия ва Исроил иштирокида кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно қилмаган.

Суриядаги қуролли низо 2011 йилда бошланган. Унда ҳукумат кучлари, мухолифат ва турли қуролли гуруҳлар иштирок этган. 2014 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурия ҳудудидаги террорчиларга зарба беришни бошлади. 2015 йил ёзида жангариларга қарши курашга Россия ҳам қўшилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Путин ва Трампга Суриядаги инқирозни бартараф этиш режасини тақдим этди