10:26 / 02.04.2019
5 256

ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берди

ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берди
1990 йилда НАТОга аъзо бўлган давлатлар раҳбарлари СССР президенти Михаил Горбачёвга НАТО шарққа кенгаймаслиги тўғрисида ваъда беришган, аммо кейинчалик бу ваъдалар эътиборга олинмаган, деб ёзмоқда The National Interest ҳарбий журнали.

Қайд этилишича, Горбачёвга бу ҳақда АҚШ президенти катта Жорж Буш, Буюк Британия бош вазири Маргарет Тэтчер, Франция президенти Франсуа Миттеран, Германия канцлери Ҳелмут Коль, шунингдек, ушбу мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари ваъда берган.

Бироқ кейинчалик, дея эслатади нашр, НАТО «Тинчлик учун шериклик» дастурини ишлаб чиқди, унинг доирасида альянс Шарқий Европа давлатларига ҳамкорликни таклиф қилди. Шунингдек, журнал муаллифларининг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Грузия ҳам НАТОга аъзо бўлишни истаяпти.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ НАТО Горбачёвни қандай «алдагани» ҳақида маълумот берди