18:18 / 14.04.2019
5 444

Сингапурдаги аэропортда дунёдаги энг баланд ёпиқ шаршара қурилди (фото, видео)

Сингапурдаги аэропортда дунёдаги энг баланд ёпиқ шаршара қурилди (фото, видео)
Фото: Instagram
Safdie Architects архитектура компанияси Сингапурнинг Чанги аэропортида дунёдаги энг баланд ёпиқ шаршарани қурди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Шаршара шиша гумбаз остида жойлашган бўлиб, унда дўконлар, оммавий жойлар ва мингдан ортиқ дарахтли манзарали боғ мавжуд. Maxсус тизим ёғингарчилик даврида шаршара учун сув тўплайди. Бу сув боғда ўсимликларни суғоришга кетади. «Ёмғир гирдоби» деб номланган шаршара 40 метр баландликка етади ва бир дақиқада 37 минг литргача кўтарилиши мумкин.

Гумбазнинг томи юқори чидамли шишадан тайёрланган, бу эса бинода ёруғлик миқдорини кўпайтиради ва ўсимликлар учун қулай шароит яратади. Шиша панел самолётлар парвози ва қўниш вақтида шовқинни йўқотиш учун махсус бўшлиқларга эга.

Шаршара ва жамоат жойлари билан гумбаз қурилиши тўрт йил давом этган ва 1,25 миллиард долларга тушган. Аэропортнинг расмий очилиш маросими 17 апрель куни бўлиб ўтади.

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

Foto: Dezeen

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапурдаги аэропортда дунёдаги энг баланд ёпиқ шаршара қурилди (фото, видео)