
Самарадаги ўн қаватли турар жой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Darakchi.uz нашри.
Ёнғин шу бинода истиқомат қилувчи оиланинг фарзанди мактабдан келган пайт содир бўлган. Унинг ота-онаси ҳали ишдан қайтишмаган эди. Ёнғин сабаблари эса номаълум.
Ёнғин бутун квартирани эгаллай бошлагач, болакай деразани очиб, совуткич устига чиқиб олишга мажбур бўлади.
Воқеа жойига 11 та ёнғинни ўчириш машиналари етиб келади.
Эшик бузиб кирилгач, қутқарувчилардан бири шошилинч равишда болакайни хавфсиз ерга олиб чиқади. Ўша заҳоти болакай шифохонага жўнатилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар