Путиннинг амакиваччаси 230 миллиард долларни «ювишда» гумон қилиняпти

  • 21 май 2019, 15:35
  • 1 786
  • Дунё
  • Путиннинг амакиваччаси 230 миллиард долларни «ювишда» гумон қилиняпти
    Фото: «Rbc.ru»
    Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг амакиваччаси Игорь Путин тарихдаги энг йирик пул ўзлаштириш бўйича схема иштирокчиси сифатида гумон қилиняпти. Бу ҳақда «CBS»га банкнинг собиқ менежери Говард Уилкинсон маълум қилган.

    Маълумотларга кўра, Даниядаги энг йирик банк — «Danske Bank»нинг Эстониядаги филиали орқали 230 млрд. доллар «ювиб» юборилган.

    Уилкинсоннинг айтишича, банкнинг эстон бўлинмаси орқали ҳар куни 20 миллион долларгача пул ўтказилган. Пулни гўёки Лондонда рўйхатга олинган «Lantana Trade» фирмаси ўтказган. Ҳолбуки, Британия ҳукумати сайтида бу фирма «тинч ҳолатда турибди» деб кўрсатилган...

    Шубҳали операцияларни аниқлаган Уилкинсон банкнинг тўрт юқори лавозимлари раҳбарига маълум қилган. Аммо улардан жавоб бўлмагач, менежер ишдан бўшаб Британияга қайтган.

    Бу ердаги муаммолардан бири шубҳали схемада РФ президенти Путининг қариндоши ҳам қатнашиши эди.

    «Афтидан бу Россия президентининг амакиваччаси Игорь Путин эди. Шунингдек, излар КГБнинг давомчиси ФСБга олиб борарди. Бу худди махфий полицияга ўхшайди. Компанияни бошқараётган кишилар Россиядаги банкротга учраган бир нечта банклар билан алоқадор эди», — деди Уилкинсон.

    Фикрлар

    » » Путиннинг амакиваччаси 230 миллиард долларни «ювишда» гумон қилиняпти