22:25 / 04.06.2019
1 856

Трамп Британияга «мисли кўрилмаган» савдо келишувини ваъда қилди

Трамп Британияга «мисли кўрилмаган» савдо келишувини ваъда қилди
Қўшма Штатлари Буюк Британия Евроиттифоқдан чиқиб кетганидан сўнг у билан "мисли кўрилмаган" савдо келишуви имзолаш мажбуриятини олади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

"Буюк Британия Америка иқтисодиётининг энг йирик инвестори ва Европага экспорт учун энг йирик бозордир. Буюк Британия ЕИни тарк этишга тайёрланар экан, АҚШ Буюк Британия билан мисли кўрилмаган савдо келишуви имзолаш мажбуриятини олади", - деди Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан ўтказган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 3 июнь куни давлат ташрифи билан Буюк Британияга келди. У уч кунлик ташрифини қиролича Елизавета II билан учрашувдан бошлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)