date
views 2 770

Мишель Платини ҳибсга олинди

Мишель Платини ҳибсга олинди
УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини ЖЧ-2022 мезбонлигини аниқлашда коррупцияга йўл қўйилгани бўйича иш доирасида Францияда қўлга олинди. Бу ҳақда Mediapart нашри хабар бермоқда.

1984 йилги Европа чемпионати ғолиби, 63 ёшли собиқ футболчи ва собиқ амалдор Нантерредаги аксилкоррупция бошқармасига олиб келинган.

Манба маълумотига кўра, собиқ амалдор 18 июнь куни ҳибс қилинган. Текширув доирасида француз сиёсатчиси, Николя Саркози президентлиги вақтида ҳукумат таркибида бўлган Клод Геан ҳам сўроқ қилинган.

Маълумот учун, 2010 йилнинг декабрида ФИФА ижроия қўмитаси йиғилиши қарорига кўра 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Қатар қўлга киритган. Ўша вақтдаёқ инглиз матбуотида ушбу танловда коррупцияга йўл қўйилгани эҳтимоли бўйича текширувлар чиқа бошлаганди. Хабарларда Қатар вакилларидан 5 миллион доллар миқдорида пора олингани айтилганди.

ФИФА мустақил комиссияга ушбу ишни текширишни топширганди. 2014 йилда бу ишда коррупцион келишувни исботловчи далиллар топилмагани эълон қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мишель Платини ҳибсга олинди