Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан айбловлар илгари сурди. Бу ҳақда “АКИпресс” ахборот агентлиги хабар берди.
Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум этиш бўйича тузилган комиссиянинг хулосаси парламентнинг ҳуқуқ-тартибот бўйича комиссияси йиғилишида ўқиб эшиттирилди.
Аввал илгари сурилган 9 та айбловдан 6 таси бўйича айблов билдирилди. Улар орасида “жиноий гуруҳлар ташкил этиш, Атамбоев тузумига қарши чиққан парламент депутатлари, жамоат арбоблари, журналистлар ва ОАВ вакилларини сиқувга олиш ва репрессия қилиш” каби айбловлар бор.
Бундан ташқари, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбланмоқда.
Комиссияга барча 6 та парламент фракциялари вакиллари кирган. Комиссия 3 ой ичида ўз тергови натижаларини бош прокуратурага тақдим қилиши, прокуратура эса жиноий иш қўзғатиш бўйича қарор қабул қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди