Россия президенти Владимир Путин 20 июндаги жонли мулоқот вақтида ўзга сайёралик эканлиги ёки йўқлиги ҳақидаги саволга ўзга сайёралик эмаслигини ва унда бунга исботлар борлигини айтди.
“Йўқ, менда бунга исботлар ва қариндошларим, яқинларим, фарзандларим шахсида гувоҳларим бор”, деб жавоб қилган Россия етакчиси.
Шунингдек, Путин президент бўлиш жонига тегмаганлигини айтган.
“Президент бўлиш жонимга тегмади. Акс ҳолда, жорий президентлик муддатига номзодимни қўймаган бўлардим”, деб жавоб қилган Путин.
Шунингдек, ундан бирор-бир иш учун уялиши ҳақида сўралганда, кўзига ёш олди. Шунда Путин 2000-йиллар бошида бўлган воқеа ҳақида сўзлаб берди. Путиннинг ишчи сафари вақтида бир аёл унинг олдида тиз чўкиб, унга илтимос билдирилган мактуб берган. Россия президентининг таъкидлашича, унинг ёрдамчилари бу мактубни йўқотиб қўйишган.
“Мен бундай ўнлаб мактубларни ўқиб, ўша мактуб нима ҳақида бўлганини деярли биламан. Унда турмада ўтирган ўғлига ёрдам бериш ёки шунга ўхшаш илтимос бўлган бўлса керак. Бироқ гап бундамас, гап мактубни йўқотиб қўйишганда”, деб айтган Путин ва ҳанузгача бу иш учун уятда эканлиги айтган.
Аввалроқ у мулоқот вақтида унинг топшириқлари бажарилмаганда ўзини айбдор ҳис қилишини айтган.
Путин билан жонли мулоқот 17-марта бўлиб ўтди ва 4 соат 16 дақиқа давом этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди