15:51 / 22.07.2019
3 210

Гвинеяда мактаб ўқувчиси имтиҳон орасида туғиб, яна аудиторияга қайтди

Гвинеяда мактаб ўқувчиси имтиҳон орасида туғиб, яна аудиторияга қайтди
Фото: Google Images
Гвинеянинг Маму шаҳридан бўлган 18 ёшли мактаб ўқувчиси Фатумата Курума Конде кириш имтиҳонларидан бирига келганда тўлғоқ тутиб қолганини сезади, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

У зудлик билан касалхонага етказилган ва 10 дақиқадан сўнг кўзи ёриган. Оила аъзоларини ҳайрон қолдириб, қиз бир зумда ўзига келган ва аудиторияга қайтган.

Маълум бўлишича, Курума Конде уйда қолдиришларидан қўрқиб, турмуш ўртоғи ва оила аъзоларидан туғруқ вақти яқинлашаётганини яшириб келган. «Мен бакалавриатга қабул имтиҳонларининг бирортасини ҳам қолдиришни тасаввур қилолмасдим. Бунга йил давомида тайёргарлик кўргандим», — деб таъкидлаган у.

Имтиҳон маркази раҳбари Моҳамед Диаките маҳаллий матбуотда тарқалган бу воқеанинг ҳақиқатлигини тасдиқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гвинеяда мактаб ўқувчиси имтиҳон орасида туғиб, яна аудиторияга қайтди