
Москванинг Тверь суди молдавиялик бизнесмен, Молдавия демократик партиясининг собиқ раҳбари Владимир Плахотнюкни Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетганликда айблади. Бу ҳақда суд матбуот котиби Ольга Бондарева маълум қилди.
Бондареванинг сўзларига кўра, у уюшган жиноий гуруҳ тузиш ҳамда сохта ҳужжатлар ёрдамида йирик миқдордаги маблағни норезидентлар ҳисоб рақамига ўтказишда айбланмоқда.
Плахотнюк икки ойга ҳибсга олинган. Бу унинг Россияда иккинчи марта сиртдан ҳибсга олинишидир.
Плахотнюк ва унинг ишончли вакили Константин Цуцуга йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини контрабанда қилиш ва тарқатиш айблови сиртдан эълон қилинган, деди ИИВ вакили Ирина Волк. Маълум қилинишича, у жиноий наркосиндикатга раҳбарлик қилган ва унинг аъзоларини ҳимоя қилиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар