date
views 2 881

Польшада Германия президенти Иккинчи жаҳон уруши учун узр сўради

Польшада Германия президенти Иккинчи жаҳон уруши учун узр сўради
Фото: Krzysztof Sitkowski / KPRP
Германия Иккинчи жаҳон урушидаги жиноятлар учун жавобгар эканлигини унутмайди. Бу ҳақда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Польшанинг Велюнь шаҳрида фашистлар ҳужумининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотирлаш тадбирида маълум қилди.

«Мен Велюнга қилинган ҳужум қурбонлари олдида бош эгаман. Немис золимлиги қурбони бўлган польшаликлар олдида бош эгаман. Ва кечирим сўрайман», — деди Штайнмайер немис ва польяк тилларида.

У 1939 йил 1 сентябрда немислар жинояти туфайли Велюнда «дўзах» бошланганини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, Велюннинг бомбардимон қилиниши немис ҲҲКнинг террорчилик ҳужуми бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польшада Германия президенти Иккинчи жаҳон уруши учун узр сўради