23:15 / 24.09.2019
2 811

Трамп АҚШнинг Эрон билан "дўстлашиши" шартини айтди

Трамп АҚШнинг Эрон билан "дўстлашиши" шартини айтди
Фото: Reuters
Агарда Эрон тинчликка интилса, АҚШ у билан дўстлашишга тайёр, деди Америка президенти Дональд Трамп.

"Эрон раҳбарлари бошқа давлатларга таҳдид қилишни бас қиладиган ва ўз мамлакатлари қурилишига эътибор берадиган вақт келди. Эрон раҳбарлари биринчи ўринга эронликларни қўядиган вақт келди. Америка чин дилдан тинчлик ва ҳурматга интилувчи барча билан дўстлашишга тайёр. Американинг бугунги дўстларидан кўпи қачонлардир асосий душманларимиз бўлган. АҚШ доимий душманлар бўлишига ҳеч қачон ишонмаган", - деди Трамп БМТ бош ассамблеясида сўзга чиқиб.

Нью-Йоркда 24 дан 30 сентябргача БМТ бош ассамблеясининг 74-сессияси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Саудия Арабистони ҳукумати ўз ҳудудидаги нефть объектларига қилинган ҳужумларга жавобан ҳар қандай чора қўллашга тайёрлигини маълум қилди. Бундан ташқари, расмий Ар-Риёд бу ҳужумлар учун масъулиятни Эрон зиммасига юкламоқда. Теҳрон эса бу айблов асоссиз эканини таъкидламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп АҚШнинг Эрон билан "дўстлашиши" шартини айтди