Трамп “Озодлик куни” сабабли икки куркани афв этди: улар байрам дастурхонига тортилмайди

Дунё1 дақиқа ўқиш13
Трамп “Озодлик куни” сабабли икки куркани афв этди: улар байрам дастурхонига тортилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп 24 ноябрь куни Шукроналик байрами арафасида ўтказиладиган анъанавий маросимда Freedom («Озодлик») ва Feathers («Патлар») лақабли икки куркани рамзий равишда «афв этди».

BBC рус хизмати хабарига кўра, иккала курка ҳам Ғарбий Виржиния штатидаги фермада боқилган. Уларнинг номлари америкаликлар ўртасида ўтказилган овоз бериш орқали танланган.

Президент томонидан «афв этилган» қушлар байрам дастурхонига тортилмайди. Маросимдан сўнг улар Техас А&М университетига юборилади. У ерда мутахассислар ва талабалар уларни парвариш қилади.

АҚШда президентга Шукроналик куни олдидан курка совға қилиш анъанаси 1947 йилда бошланган. Ўшандан буён курка етиштирувчилар ҳар йили давлат раҳбарига ушбу қушлардан совға қилиб келади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?