
Шимолий Кореяда 2 декабрь куни Самчжиён маъмурий ҳудудида Самчжиён номли янги қурилган шаҳарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шаҳар 4 минг оила яшаши учун мўлжаллаб қурилган, ҳудудда меҳмонхоналар, тоғ-чанғи трассаси (муқаддас ҳисобланадиган Пектусан тоғи этагида), шунингдек, тиббиёт, маданий ва савдо марказлари мавжуд.
Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) шаҳарни социализм даврида қурилган янги тараққиёт белгиларига эга қурилиш намунаси деб атаган. BBC News’нинг ёзишича, қурилишга асосан меҳнат лагерларидаги маҳкумлар жалб этилган.
Самчжиёндаги тантанали очилиш маросимида минглаб одамлар, жумладан партиялар раҳбарлари, ҳукумат аъзолари ва шахсан КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам қатнашган. Хабар беришларича, янги шаҳарнинг лойиҳасини ишлаб чиқишга ҳам, унинг қурилишига ҳам шахсан Ким Чен Ин раҳбарлик қилган.

Фото: KCNA
Эълон қилинган расмий фотосуратларда ҳукумат делегацияси вакиллари маҳсулотларга тўла дўконда тургани акс этганини кўриш мумкин.

Фото: KCNA
«Яшасин» ҳайқириғи билан тантанали мушакбозлик ўтказилди ва ҳаво шарлари самога учирилиб, Самчжиён маркази осмонини безади.

Фото: KCNA «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар