16:23 / 25.12.2019
3 641

Брюс Ли яхши кўрган сўз 2019 йил иборасига айланди

Брюс Ли яхши кўрган сўз 2019 йил иборасига айланди
Financial Times газетаси ўтаётган йилнинг энг машҳур сўзи сифатида Be water(“Сув бўл”) иборасини танлади. Бу Гонконгдаги намойишчиларнинг шиори эди. Бу ҳақда расмий нашр ўз сайтида маълум қилди.

Мазкур атама аслида яккакураш санъати фалсафасида тез-тез қўлланилган ва 1970 йилда актёр Брюс Ли шарофати билан машҳур бўлиб кетганди. Айни пайтда эса намойишга чиққанлар томонидан қўлланилмоқда. Бу акция иштирокчиларининг ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришини англатади.

Яъни махсус кучлар уларга қарши туриш учун йиғилган пайтда намойишчилар туман каби тарқалиб кетган.
Нашрга кўра, шаҳарнинг тор кўчалари бўйлаб ҳаракатланар экан, улар худди сув каби “оқиб кетган”, агар уларни ушлаб олишса, “муз каби қаттиқ” бўлиб курашишган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)