14:30 / 19.01.2020
3 267

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мақомлари ва пулларидан маҳрум этилади

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мақомлари ва пулларидан маҳрум этилади
Фото: Reuters
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан маҳрум этилади. Бу ҳақда Букингем қасри сайтида айтилади.

2020 йилнинг баҳоридан бошлаб Гарри ва Меган қироллик оиласи аъзолари вазифаларини бажаришни тўхтатади. Уларга Жаноби олийлари / олиялари деб мурожаат қилишни ҳам тўхтатишади.

Бундан ташқари, уларга расмий тадбирлар учун пул маблағлари ажратилмайди.

Гарри ва Меган Британиядаги уйлари — Фрогмор коттежи таъмири учун ажратилган пулларни ҳам ғазнага қайтаришни режалаштирмоқда. Ушбу таъмирлаш ишлари солиқ тўловчилар учун 2,5 миллион фунт стерлингга тушган.

Маълумот учун, 8 январь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилди. Буюк Британия қироличаси Елизавета II набираси ва келинининг ушбу қарорини қўллаб-қувватлашини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл мақомлари ва пулларидан маҳрум этилади