14:50 / 21.01.2020
2 513

Хитойда Интерпол собиқ раҳбари 13,5 йилга қамалди

Хитойда Интерпол собиқ раҳбари 13,5 йилга қамалди
Фото: AFP
Хитойнинг Тяньцзин шаҳри халқ суди Интерпол собиқ раҳбари, ижтимоий хавфсизлик вазирининг собиқ ўринбосари Мэн Хунвэйни 13,5 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
У шунингдек, 2 млн юань (292 минг долларга яқин) жарима ҳам тўлайди.

2018 йил октябрда Интерпол президенти Мэн Хунвэй Хитойда таътилни ўтказаётган вақтда йўқолиб қолганди. Кейинроқ Хитой ҳукумати унга қарши порахўрлик бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Бир неча кун ўтгач Интерполда ўз президентларидан истеъфога чиқиш ҳақида ариза олингани маълум қилинган.

2019 йил июнида Мэн Хунвэй устидан Тяньцзинда суд жараёни бўлиб ўтди. Суд давомида Мэн Хунвэй умумий қиймати 14,16 млн юан (2,1 млн доллар) пора олганига иқрор бўлди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда Интерпол собиқ раҳбари 13,5 йилга қамалди