23:36 / 21.01.2020
3 797

«Атамбоевга Рамзон Қодиров қўнғироқ қилган». Адвокат Чеченистон раҳбарини гувоҳ сифатида судга чақиришларини сўради

«Атамбоевга Рамзон Қодиров қўнғироқ қилган». Адвокат Чеченистон раҳбарини гувоҳ сифатида судга чақиришларини сўради
Фото : РИА Новости
Криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озодликка чиқарилишига алоқадорликда айбланаётган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг адвокати Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировни судга гувоҳ сифатида чақиришларини сўради. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревга таяниб РИА Новости хабар берди.

"Шомил Отахановнинг кўрсатмалари боис Рамзон Қодировни гувоҳ сифатида чақиришларини сўрадик", - деди Слесарев.

Адвокатнинг сўзларига кўра, собиқ бош вазир Отахонов Атамбоевга Қодиров қўнғироқ қилганини айтган. Отахановнинг таъкидлашича, Чеченистон раҳбари Батукаевнинг озод қилиниши эвазига давлат қўриқлаш химзати собиқ раҳбари Жаниш Бакиевнинг Қирғизистонга экстрадиция қилинишида ёрдам беришни ваъда қилган. Бакиев Қирғизистонда қатор оғир жиноятларни содир этишда айбланиб сиртдан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

"Тергов бу маълумотларни текшириши керак", - деди Слесарев.
Адвокат суд раиси унинг сўровини рад этганини маълум қилди.

Батукаев 2006 йилда Бишкек яқинидаги колониялардан бирида оммавий тартибсизликлар уюштиргани учун 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум этилганди. Исён вақтида депутат Тиничбек Акматбаев, жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Икматулла Полотов ва парламентнинг икки ходими ўлдирилганди. Батукаев 2013 йилда қонида саратоннинг сўнгги босқичи аниқлангани тўғрисидаги шифокорлар комиссияси хулосаси асосида озодликка чиқарилганди. У бир неча соатдан кейин янги паспорт олган ва Чеченистонга учиб кетган. Терговнинг тахминига кўра, унинг озод этилишига юқори лавозимли амалдорлар, жумладан собиқ президент Атамбоев ҳам алоқадор.

Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 август кунлари Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказганди. Амалиёт давомида махсус хизматлар ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президентнинг тарафдорлари бунга жавобан ўт очишган. Атамбоев тарафдорлари, шунингдек, 6 жангчини гаровга олишган. Натижада бир кунга яқин давом этган тўқнашувлардан кейин Атамбоев таслим бўлишга қарор қилган. Воқеа вақтида 136 киши жабрланган, бир жангчи ҳалок бўлган.

Айни вақтда Атамбоев бир нечта айбловлар бўйича ҳибсда ушлаб турилибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Атамбоевга Рамзон Қодиров қўнғироқ қилган». Адвокат Чеченистон раҳбарини гувоҳ сифатида судга чақиришларини сўради