09:50 / 24.01.2020
3 864

ЖАРда яшовчи эркак 2 ойдан бери баланд симёғочга ўрнатилган бочкада яшамоқда

ЖАРда яшовчи эркак 2 ойдан бери баланд симёғочга ўрнатилган бочкада яшамоқда
Фото: Meduza
ЖАР фуқароси Вернон Крюгер 24 метр баландликдаги симёғочга ўрнатилган вино бочкасида яшамоқда, деб ёзади Meduza'га асосланиб Дарё нашри.
У бочкага чиқиб олганига икки ойдан ошди. Крюгер ҳали бери тушмоқчи эмас. Эркак учун бу иродани синаш усули.

Эркак 1997 йилда симёғочдаги бочкада ўтириш бўйича рекорд ўрнатган. Ўшанда у 67 кунини бочкада ўтказган. Ундан кейинги рекорд эса 54 кунни ташкил этган.

Крюгер 2020 йилнинг 21 январида ўз рекордини янгилади. Эндиликда у янада каттароқ маррани кўзламоқда. Бу сафар Крюгер ҳеч бўлмаса 80 кун бочкада ўтирмоқчи.

Эркакнинг айтишича, бочкада ўтириш унчалик ҳам ёмон эмас. Крюгернинг смартфони бор, интернетга кириб турибди. Бундан ташқари унинг танаси ҳам бочкада яшашга кўникди. У эрталаб ва кечки пайт гимнастика қилади.

Крюгерга ресторанлардан овқат олиб келиб беришяпти. Буюртма пастдан арқон орқали тепага чиқарилади.
Агар Крюгер қачондир бочкадан тушишга қарор қилса, уни вертолётда олиб кетишади. У бочкага вертолёт ёрдамида чиққан эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда яшовчи эркак 2 ойдан бери баланд симёғочга ўрнатилган бочкада яшамоқда