Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон уруши бошланишига алоқадорликда айблади

  • 28 январь 2020, 21:40
  • 1 248
  • Дунё
  • Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон уруши бошланишига алоқадорликда айблади
    Фото: «Коммерсантъ»
    Украина президенти Владимир Зеленский Польшага ташрифи чоғида Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон уруши бошланишига алоқадорликда айблади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

    «Польша ва поляк халқи биринчи бўлиб тоталитар тузумларнинг тил бириктиришини ўзида ҳис қилди. Бу Иккинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келди ва нацистларга Холокостнинг қирғин келтирувчи механизмни ишга солишига имкон яратди», — деди Зеленский Польша президенти Анжей Дуда билан биргаликдаги брифинги чоғида.

    Зеленскийга кўра, Холокост, яъни яҳудийлар қирғинининг 6 миллион қурбонидан ҳар тўртинчиси Украинадан бўлган.

    «Бугун барча демократик давлатлар ҳамжиҳат бўлишлари зарур. Европа ва дунёнинг 1939 йилдаги каби сукут сақлашга, бефарқ бўлишга ва ҳаракатсизликка ҳақи йўқ. Фақат бирлашиш ҳар қандай тажовузга қарши туришга имкон беради ва инсониятни янги азоб-уқубатлардан асрайди», — таъкидлади Украина президенти.

    » » Зеленский Совет Иттифоқини Иккинчи жаҳон уруши бошланишига алоқадорликда айблади