07:28 / 05.02.2020
2 846

Қозоғистоннинг Aктау шаҳридаги кафелардан бирида қуролланган шахслар ўқ узди (видео)

Қозоғистоннинг Aктау шаҳридаги кафелардан бирида қуролланган шахслар ўқ узди (видео)
Тиббий ниқоб таққан 2 нафар қуролланган шахслар Aктау шаҳрининг 7-микрорайонида жойлашган кафеда ўқ узди. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, деб хабар берди Lada.kz.

Ушбу ҳодиса 2020 йил 1 февралдан 2 февралга ўтар кечаси Aктау шаҳридаги караоке барларидан бирида юз берди. Видеокузатувлар лавҳасида ниқобланган 2 кишидан бири маст ҳолатда бўлгани ва улар қандай қилиб кафега киришганлиги акс этган. Иккаласида ҳам қурол бўлган.

Караоке барга келган эркак меҳмон кириш йўлагида қуролланган шахслардан бирининг қуролини тортиб олишга уринган, аммо шу онда иккинчи қуролланган шахс унга қурол қаратганда, қаршилик кўрсатишга уринган меҳмон қуролланган шахсни қўйиб юборган. Кейин эркаклар хотиржам залга кириб у ерда ҳам ўқ узиб муассаса атрофида кимнидир қидиришаётгандек айланиб чиқиб кетишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистоннинг Aктау шаҳридаги кафелардан бирида қуролланган шахслар ўқ узди (видео)