12:21 / 20.02.2020
1 898

Билл Гейтс Teslaʼдан тўрт баравар қиммат турадиган электрокар сотиб олди

Билл Гейтс Teslaʼдан тўрт баравар қиммат турадиган электрокар сотиб олди
Porsche Taycan Turbo Фото: yorkshirepost.co.uk
Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс ўзи учун биринчи марта тўлиқ электрлаштирилган автомобил сотиб олди. Бу ҳақда у YouTube-блогер Маркус Браунли канали учун берган интервьюсида айтган.

Билл Гейтс бизнесда муқобил энергияни қўллашга мисол қилиб Tesla компаниясини айтиб ўтган, аммо у харид қилган электромобил бошқа компанияники – Porsche Taycan Turbo модели экан.
Гейтс суҳбатда, электрокарлар юриш захираси бўйича ички ёнув двигателли автомобиллардан ортда қолишини айтган. Шунингдек, Tesla компаниясида бирорта ҳам ички ёнув двигателли автомобил йўқлигини таъкидлаб ўтган.

Porsche Taycan Turbo ҳақида гапираётиб, Билл Гейтс бу ўзининг илк электромобили эканини ва ўзига жуда ёқишини таъкидлаган. Твиттер фойдаланувчилари бу борада Илон Маск фикри билан ҳам қизиқишган. Изоҳ ёзганлардан бири, кузатувчиларнинг аксарияти Гейтс фикрига қулоқ солишини, чунки у “ақлли йигит” эканини таъкидлаган. Маск бунга жавобан, Билл Гейтс билан кечган суҳбатдан таъсирланмаганини айтган, холос.

Айтиш керакки, Porsche Taycan Turbo нархи 150 000 доллардан ошади, Tesla эса ўз электрокарларини бундан анча арзон сотади. Масалан, бошланғич комплектациядаги Model 3 электромобили 35 000 доллар туради – фарқ тўрт баравардан ҳам ортиқ!

Tesla Model 3 / Фото: rock-cafe.info
Ўзбекистон президентининг куёви Отабек Умаров Тошкент кўчаларида тезликни ошириб ҳайдаган автомашина – Model S эса Long Range Plus комплектациясида 79 000 доллар туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)