Москва вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия Федерацияси Президентига йўлланган шов-шувли хат муаллифи полковник Михаил Шендаковга қарши жиноий иш қўзғатди. У Украинадаги вазиятни ва Қримнинг Россия Федерациясига қўшиб олиниши муносабати билан Россиянинг позициясини кескин танқид қилди.
"МК"га маълум бўлишича, Жиноят кодексининг 282-моддаси 1-қисми билан Москва вилояти Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Красногорск тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Шендаков Youtube да адоватни қўзғашга қаратилган видеочиқишларни жойлаштирганликда, шунингдек, маълум бир ижтимоий гуруҳга мансублик белгиси билан инсоннинг қадр-қимматини камситишда айбланмоқда.
Шендаков - захирадаги полковник. Ҳарбий муҳандислик қўмондонлик мактабининг битирувчиси. Кавказ ва Aфғонистондаги урушларда қатнашиб, медаллар билан тақдирланган. "Россия марши"да бир неча бор иштирок этган ва амалдаги ҳокимиятнинг ҳаракатлари Россиянинг қулашига олиб келишини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди