
Aмериканинг Висконсин штатидаги Милуоки шаҳрида отишма натижасида олти киши ҳалок бўлди, деб Milwaukee Journal Sentinel хабар берди.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида - ҳужумчининг ўзи ҳам бор. Ҳодиса Molson Coors пиво ишлаб чиқарадиган корхона кампусида содир бўлган.
51 ёшли қотил пиво заводида ишлагани аниқланган. Қотил ва қурбонларнинг оилаларига хабардор қилинмагунча уларнинг шахслари эълон қилинмади. Отишма қурбонларининг барчаси ҳалок бўлган. Жабрланганлар ҳақида хабарлар бўлмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар