date
views 4 983

Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Туркия Россия билан урушишга тайёрлигини айтди

Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Туркия Россия билан урушишга тайёрлигини айтди
Фото: AP Photo / Ghaith Alsayed
Туркия президентининг маслаҳатчиси, хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича президент қўмитаси аъзоси Месут Ҳаққи мамлакат Россия билан урушга тайёрлигини маълум қилди. У бу ҳақда A Haber телеканали эфирида айтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия Сурия, Ироқ, курдлар ёки арабларнинг душмани эмас.
«Биз улар билан оға-инимиз. Биз ака укани ўлдирмаслиги учун шу ердамиз», — деди у. Ҳаққи Москва нотўғри йўлдан кетаётгани ва Анқаранинг ишончини йўқотганини қўшиб қўйди.

Маслаҳатчи 25 миллион нафар мусулмон яшайдиган Россия «ичидан тилка-пора бўлиши»ни айтди.
«Ўтмишда биз Россия билан 15 марта жанг қилганмиз, буни яна қиламиз, қасосимиз даҳшатли бўлади», — деди у.

Ҳаққи Суриянинг Идлиб вилоятида 27 февраль куни 33 нафар турк ҳарбийсининг ҳалок бўлгани тўғрисидаги маълумотга ана шундай муносабат билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Туркия Россия билан урушишга тайёрлигини айтди