11:47 / 18.03.2020
4 381

Хитой америкалик ҳарбийларни Уханга коронавирусни олиб киришда айблади

Хитой америкалик ҳарбийларни Уханга коронавирусни олиб киришда айблади
Фото: AP Photo/Evan Vucci
АҚШ президенти Дональд Трамп расмий Пекинни гўёки коронавирус Хитойда пайдо бўлганидек таассурот уйғотиш мақсадида вирусни хитойликларга америкалик ҳарбийлар юқтиргани ҳақида ёлғон хабар тарқатишда айблади.

Трамп бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Аввалроқ Хитой расмий вакилларидан бири Уханга коронавирусни америкалик ҳарбийлар олиб кирган бўлиши мумкинлигини айтганди.

Хитой ҳарбийларимиз бу вирусни уларга тарқатганлиги ҳақида ёлғон хабар тарқатмоқда. Бу ёлғондир. Мен баҳслашиш ўрнига, у [вирус] қаердан келганини айтишим керак. У ҳақиқатан Хитойдан келган”, деб айтган АҚШ президенти.

13 март куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти бошлиғи ўринбосари Чжао Лицзянь твиттердаги саҳифасида Хитойнинг Ухан шаҳрига коронавирусни америкалик ҳарбийлар олиб киргани бўлиши мумкинлигини ёзган. У ўз сўзлари исботи сифатида хабарга АҚШнинг касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази раҳбари Роберт Редфилднинг АҚШ конгресси вакиллар палатасидаги чиқиши видеосидан парчани илова қилган. Видеода Редфилд гриппдан вафот этгани тахмин қилинган бир неча америкаликда вафотидан кейин ўтказилган кўрикда коронавирус аниқланганини маълум қилган.

Хитой вакили АҚШда “нолинчи бемор” қачон пайдо бўлгани, неча киши зарарлангани ва улар қайси шифохоналарга жойлаштирилгани ҳақидаги саволлар билан юзланган.

АҚШда нолинчи бемор қачон пайдо бўлган? Қанча одам зарарланган? Улар жойлаштирилган шифохоналар қандай номланади? Эҳтимол, вирусни Уханга америкалик ҳарбийлар олиб келгандир. Америка очиқ-ойдин бўлиши керак! Маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлиши лозим! АҚШ бунга тушунтириш беринг!”, деб ёзган Чжао Лицзянь ўз твитида. Бироқ у Хитойда коронавирус тарқалишига нега айнан ҳарбийлар жавобгар эканлигига аниқлик киритмаган.

Хитой соғлиқни сақлаш вазирлигида “нолинчи бемор” Уханда 2019 йил октябрда ўтган Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларида иштирок этган америкалик спортчи бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Таъкидланишича, ўша ўйинлар вақтида бир неча америкалик ҳарбий “ғайриоддий зотилжам” аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Чжао Лицзяннинг юқорида келтирилган баёнотидан кейин АҚШ давлат департаменти Хитой элчиси Цуй Тянькайни чақиртириб, давлат котиби ёрдамчиси Дэвид Стилвелл унга қатъий тарзда фактларни келтирган.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан ўшанда коронавирус манбаси атрофида кўплаб тахминлар пайдо бўлгани ва баъзи америкалик юқори лавозимли мансабдор шахслар бунда Хитойни айблаб, “маъсулиятсиз” ва “ҳақиқатга тўғри келмайдиган” баёнотлар беришган. “Халқаро ҳамжамият коронавирус келиб чиқиши борасида турли қарашга эга. Хитой доимо буни профессионал фикрни талаб қилувчи илмий масала деб ҳисоблаб келган”, деб айтган Гэн Шуан.

2020 йил февраль бошида америкалик республикачи сенатор Том Коттон Уханда “Хитойдаги 4-хавфсизлик даражасига эга ягона суперлаборатория жойлашгани” ва унда дунёдаги энг қирғинбарот юқумли микроорганизмлар, жумладан коронавирус билан ишлар олиб борилишини айтган.

Хитойнинг Вашингтондаги элчиси Цуй Тянькай бунга жавобан коронавируснинг пайдо бўлишини биологик қурол ишлаб чиқиш билан боғлашга барча уринишлар “мутлақ аҳмоқона” эканини айтган. У номаълум коронавируснинг келиб чиқиши масаласида ҳали кўп нарса мавҳумлигини, турли давлатлар олимлари бу масалани ҳал қилиш устида ишлаётганларини таъкидлаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой америкалик ҳарбийларни Уханга коронавирусни олиб киришда айблади