08:15 / 25.03.2020
2 829

Питомникдан қочаётган итларнинг видеоси тармоқларда машҳурликка эришди (видео)

Питомникдан қочаётган итларнинг видеоси тармоқларда машҳурликка эришди (видео)
Тармоқларда икки итнинг питомникдан қочаётгани тасвирланган видео машҳурликка эришди. Қафасда ўтирмаслик хоҳиши шу қадар кучли бўлганида, итлар деярли имконсиз ишни амалга оширган.

Видеодан кўриш мумкин, ҳайвонлар баланд сим қафас ичидаги ҳудудда айланиб юрибди. Қафасдан қочишга қарор қилган кучуклардан бири — пудель сим тўрлар бўйлаб секин-аста юқорига кўтарила бошлаган. Бу орқали у бошқа итларнинг ҳам диққатини ўзига қаратган.

Кучук панжара тепасига деярли етиб қолганида атрофдаги итлардан бири икки марта сакрашни амалга ошириб, тўсиқдан ошиб ўтиб кетган.

Итларнинг қочиши тасвирланган видео интернет тармоғи фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчиларнинг тахминича, карантин итларнинг жонига теккан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Питомникдан қочаётган итларнинг видеоси тармоқларда машҳурликка эришди (видео)