15:10 / 25.03.2020
3 341

Коронавирус «импорт»ига қарши курашнинг хитойча усули

Коронавирус «импорт»ига қарши курашнинг хитойча усули
Фото: «24tv.ua»
Хитой хориждан коронавирус кириб келишига қарши «учта мудофаа чизиғи»ни ишлаб чиқди, дея хабар берди «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.
«Олдинги чизиқда» божхоначилар фаолият кўрсатади. Улар ўтган 40 кун давомида тана ҳароратини ўлчаш йўли билан, шунингдек, уларнинг ҳаракатланиш тарихини ўрганиш ёрдамида инфекцияни юқтирган кўплаб йўловчиларни аниқлашнинг уддасидан чиқишди, дея маълум қилди Хитой касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази эпидемиологи У Цзунью.

Мудофаанинг иккинчи чизиғи икки ҳафталик карантинни ўз ичига олади. Фуқаролигидан қатъи назар хориждан Хитойга келган барча йўловчилар бу жараёндан ўтиши шарт. Карантинда сақлаш муддати, шифокорларнинг фикрича, коронавирус пневмониясининг инкубацион даври 14 кун давом этиши билан изоҳланади.

Мудофаанинг учинчи чизиғида тажрибали тиббиёт ходимлари жой олишган. Улар мудофаанинг дастлабки икки чизиғида фош этилмаган беморларни аниқлашга хизмат қилади, дейди У Цзунью.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус «импорт»ига қарши курашнинг хитойча усули