13:18 / 09.04.2020
2 479

«Толибон» афғон хавфсизлик кучларига қарши жангларни давом эттиради

«Толибон» афғон хавфсизлик кучларига қарши жангларни давом эттиради
«Толибон» ҳаракати Афғонистон турмаларида сақланаётган аъзолари озодликка чиқарилгунгача қадар ҳукумат кучларига қарши жангларини давом эттиради. Бу ҳақда ҳаракат вакили Муҳаммад Суҳайл Шоҳин ТАССга берган интервьюсида маълум қилганини Azon.uz хабар қилди.

«Биз тинчлик ўрнатилиши учун афғон ҳукумати билан музокараларни бошлашни истаймиз. Бироқ улар маҳкумларни озодликка чиқармаяпти, бу билан музокаралар бошланишига тўсқинлик қиляпти. Шундай қилиб, икки ўртада келишув йўқ экан, албатта, жанглар давом этади», – деди у.

Шоҳиннинг сўзларига кўра, ҳукумат билан мулоқот турмалардаги 5 минг толиб қўйиб юборилгандан кейин бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрел куни «Толибон» ҳаракати маҳкумларнинг озод қилиниши кечиктирилаётганини айтиб, Афғонистон ҳукумати билан музокараларни тўхтатганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» афғон хавфсизлик кучларига қарши жангларни давом эттиради