21:16 / 21.05.2020
3 139

Рамзан Қодиров Москвага келтирилди: коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Рамзан Қодиров Москвага келтирилди: коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Фото: РБК
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров коронавирусни юқтириб олганликда гумон қилиняпти.
У Москвадаги энг яхши клиникалардан бирига ётқизилган.

Қодиров бетобликнинг илк аломатларидан бир неча кун аввал шикоят қилган. Кейинчалик унинг аҳволи жуда тез оғирлаша бошлагани учун врачлар Москвага олиб бориш кераклигини тавсия этишганди.

Маълумотларга кўра, Қодировнинг ўпкаси касалланган, аммо коронавирусни юқтиргани ҳақида ҳозирча ташхис қўйилмаган.
Маълумот учун: Россияда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 317 554 тага етди, соғайганлар — 92 681 нафар, қурбонлар— 3 099 нафар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Москвага келтирилди: коронавирусга чалинган бўлиши мумкин