20:33 / 26.05.2020
4 820

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди

Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди
Германия Президенти Рамазон ҳайити муносабати билан табриклаб, мамлакат мусулмонларини давлат исломофобиянинг кучайишига ва ўнг радикалларнинг миллатчилик қарашларига тоқат қилмаслигини айтиб ўтди.

Рамазоннинг тугаши муносабати билан қилган нутқида Франк-Валтер Штайнмаер бу йил мусулмонларнинг Ханау шаҳрида ирқчиларнинг террорчилик ҳужумига учраганини эслади.

"Бу бизнинг тинч-тотув яшашимиз, ушбу мамлакатда бизнинг барча қадриятларимиз – инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, бағрикенглик ва хилма-хиллик, дин эркинлигига хуруж эди", деди Штайнмаер.

Сизни ишонтириб айтаманки, мен федерал президент сифатида жамиятимиз ирқчилик нафратининг барча кўринишларига қарши туришини таъминлашга содиқман. Нафрат ва камситилиш, мусулмонларга тажовузкор ҳужумлар, масжидларга қилинган ҳужумлар – биз буларга йўл қўймаслигимиз керак", деди ГФР президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Президенти мамлакат мусулмонларига мурожаат қилди