18:09 / 31.05.2020
2 808

7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар

7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар
Фото: «AP Photo»
«Forbes» журнали 21 — 28 май кунлари — бир ҳафтада ҳаммадан кўп пул ишлаб топган инвестор ва тадбиркорлар рўйхатини тузиб чиқди.

Биринчи ўринни «Louis Vuitton Moët Hennessy» компаниялар гуруҳи раҳбари Бернар Арно эгаллади. Унинг бойлиги бир ҳафтада 8,1 миллиард долларга кўпайиб, яна 100 миллиард доллардан ошиб кетди.

Унинг ортидан «Inditex» холдинг бенефициари ва асосчиси (Zara брендига эгалик қилади) Амансио Ортега бормоқда. У хазинасига 4,9 миллиард доллар қўшиб қўйди. Кучли учликка афсонавий инвестор Уоррен Баффет якун ясаб берди. У 7 кунда 3,9 миллиард доллар ишлаб топди.

Кейинги поғоналарни «Kering» хўжайини Франсуа Пино, «L’Oreal» ҳамраиси Франусаза Бетанкур-Майерс, «Uniqlo» асосчиси Тадаси Янаи ва «Keyence» компанияси асосчиси Такэмицу Такидзаки забт этишган.

Рўйхатга, шунингдек, «Luxottica» асосчиси Леонардо дель Веккио, «Grupo Carso» эгаси Карлос Слим ва «3G Capital» асосчиси Хорхе Паоло Леманн киритилган. Улар бир ҳафта ичида жами 33,6 миллиард доллар соф фойда кўришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 7 кунда 7 миллиард ишлаб топган бойлар