09:30 / 08.06.2020
2 368

Коронавирус пандемияси вақтида саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар маълум қилинди

Коронавирус пандемияси вақтида саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар маълум қилинди
Фото: Global Look Press/Michael Nitzschke
Интернетда коронавирус пандемияси вақтида саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар рўйхати пайдо бўлди.

The Sun нашрининг маълум қилишича, ушбу давлатларда коронавирусга чалиниш даражаси жуда паст. Жумладан, рўйхатдан ўрин олган Барбадосда бор-йўғи 92 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек, рўйхатга Багам ороллари (102 та касалланиш), Мэн ороли (336 та), Норманд ороллари (561 та), Мальта (625 та) ва Кипр (958 та) киритилган.

Нашрда таъкидланишича, ушбу давлатлар коронавирус тарқалишига қарши тезкорлик билан чекловлар киритиш ва уларга амал қилиниши ортидан қатъий назорат ўрнатиш эвазига вирусга чалиниш бўйича паст кўрсаткичларни сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари 7 млндан ошиб кетди, ундан 406 мингдан кўпроқ одам вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемияси вақтида саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар маълум қилинди