
Эронда давлат клиникалари ва касалхоналари вазэктомия (эркакларда уруғ йўлини кесиб олиб ташлаш) операциясини ўтказишни ва контрацепция воситаларини қўллашни тўхтатди. Ҳукумат шу тариқа аҳоли сонини кўпайтиришга эришмоқчи, дея ёзади The Guardian.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Аҳолишунослик ва оила саломатлиги бошқармаси бошлиғи Ҳамид Баракатийнинг айтишича, аҳолининг меъёрида ўсиши учун ҳар бир эронлик аёлга ўртача 2,2 нафар бола тўғри келиши керак. Ҳозир эса бу кўрсаткич 1,7 нафарни ташкил этмоқда. 2050 йилга бориб Эрон аҳолисининг учдан бир қисми 60 ёшдан катталардан иборат бўлиши кутилмоқда. “Бизга ёқадими-йўқми, биз қариётган мамлакатга айланамиз”, – деди Баракатий. У туғилиш даражасининг пастлигини мамлакатдаги иқтисодий муаммолар билан изоҳлади.
Контрацепция воситаларини дорихоналар ва хусусий касалхоналардан олиш мумкин, бироқ давлат касалхоналарида бундай воситалар фақатгина ҳомиладорлик аёл учун хавф туғдирган тақдирдагина қўлланади.
БМТ маълумотига кўра, ҳозир дунёда ҳар бир аёлга ўртача 2,5 нафар бола тўғри келяпти. 2050 йилда дунё аҳолиси ўсишининг ярмидан ортиғи қуйидаги тўққиз давлатга тўғри келиши тахмин қилинмоқда: Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Эфиопия, Танзания, Индонезия, Миср, АҚШ ва Демократик Конго Республикаси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар