Фото: Ўзбекистон ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилаётгани ҳақида хабар берди.
«Мазкур масала Ўзбекистоннинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб борилмоқда», дейилади ТИВ хабарида.
Вазият ҳақида маълумот Республика махсус комиссиясига тақдим этилган.
Маълум қилинишича, 1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейслар амалга оширилиши кутилмоқда.
«Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида ҳам Россиянинг Самара ва Оренбург областларида Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон билан чегара ҳудудида тўпланиб, ватанга қайтишга ҳаракат қилишганди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон ваколатли органлари билан биргаликда 1500дан ортиқ фуқароларни автобусда мамлакат ҳудудига олиб келганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди