Қозоғистонлик мансабдор қўлга олиш вақтида ўзини дарёга ташлади

Қозоғистонлик мансабдор қўлга олиш вақтида ўзини дарёга ташлади
Видеодан кадр
Қозоғистоннинг Текели шаҳар администрацияси аппарат раҳбари пора олишда гумонланиб, қўлга олиш вақтида ўзини дарёга ташлади.
Бу ҳақда Tengrinews.kz сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, терговгача суриштирув ишлари Олмаота вилояти коррупцияга қарши кураш хизмати ва Қозоғистон хавфсизлик хизмати ҳудудий департаменти ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган.

У ногиронлар жамияти директоридан 1,5 миллион тенге (3,6 минг доллар) миқдорида пора олишда айбланмоқда. Ҳокимият вакили бу пул эвазига «2020 йилда ҳудудларни ривожлантириш» дастури доирасида ногиронлик жамиятини «қўллаб-қувватлаши керак бўлган».

Коррупцияга қарши кураш хизмати ходимлари томонидан қўлга олиш вақтида ҳокимлик аппарати раҳбари ҳаётини хавф остида қолдириб, ўзини дарёга ташлайди. У чўкиб кетишига сал қолади, лекин барибир қоррупцияга қарши кураш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинади.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар