
Фото: motor.ru
Италиянинг Оффанья шаҳрида носоз йўл камераси маҳаллий аёл ҳайдовчига белгиланган тезликни 10 карра оширгани учун жарима ёзиб берди.
Motor нашрининг таъкидлашича, қурилма маълумотларига кўра, аёл Ford Focus машинаси тезлигини 703 км/соатга етказган. Полиция камеранинг бундай шубҳали кўрсаткичларини текшириб ҳам ўтирмай, ҳайдовчига 850 евро жарима ёзиб берган.
Бундан ташқари, аёл ўз машинасида “Боинг” самолёти тезлиги билан “учгани” учун ўз гувоҳномасига 10 жарима балл олган. Аёл бундай қатъий жазодан норози бўлиб, у бўйича баҳслашмоқчи.
Италияда 2003 йилдан бери балл тизими амал қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганда унга автоматик равишда 20 балл ёзилади. Агар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузса, бу баллар айирилиб боради.
Бу орада Эстонияда тезликни оширувчи ҳайдовчиларни жазолашнинг антиқа усули ўйлаб топилди. Қоидабузарларга жарима тўлаш ўрнига йўл четида туриб, тинчланиб олиш таклиф қилинмоқда. Мисол учун, тезликни 20 кмдан кўпроққа оширганлик учун 45 дақиқа, 21 кмдан 40 кмгача оширганлик учун 60 дақиқа тинчланиб олишга тўғри келади. Бироқ бундан юқорироқ тезликлар учун барибир жарима тўлашга тўғри келади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар