19:04 / 19.07.2020
5 750

Олимлар вирусларга қарши курашадиган яна бир маҳсулотни аниқлашди

Олимлар вирусларга қарши курашадиган яна бир маҳсулотни аниқлашди
Фото: «Global Look Press»
Куркумин организмга вирусни енгишга ёрдам беради. Ушбу табиий бирикма хусусиятини ўрганган тадқиқотчилар шундай хулосага келишди.

Олимларнинг маълум қилишича, куркумин ҳужайраларнинг трансмиссив гастроэнтерит (TGEV) — чўчқаларга зарар етказувчи коронавируснинг альфа-гуруҳи билан зарарланишидан ҳимоя қилади. Шунингдек, у вирус зарраларига қирон келтиради.

TGEV чўчқа болаларида «трансмиссив гастроэнтерит» деб аталувчи касалликларни қўзғовчи инфекция ҳисобланади. Туғилганига ҳали икки ҳафта тўлмаган чўчқачалар учун бу касаллик, айниқса, ҳалокатли. Бундан ташқари, у ўта юқумли инфекциялар сирасига киради. Шу боис у дунё чўчқа саноати учун энг хавфи касалликлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда альфа-коронавирусни тасдиқланган даволаш усули мавжуд эмас. TGEVга қарши ишлаб чиқилган вакцинани эса вирус тарқалишининг олдини олишда самарали деб бўлмайди.

Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, юқори куркумин концентрацияси организмни TGEVни юқтиришдан сақлайди. Устига-устак, у ҳужайрада вирусли зарралар сонини камайтиради, деб ёзади «Journal of General Virology».

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар вирусларга қарши курашадиган яна бир маҳсулотни аниқлашди