18:43 / 28.07.2020
2 208

Малайзиянинг собиқ бош вазири 4 миллиард долларни ўмарганликда айбдор деб топилди

Малайзиянинг собиқ бош вазири 4 миллиард долларни ўмарганликда айбдор деб топилди
Нажиб Раззоқ / Фото: AP
2008-2018 йилларда Малайзиянинг бош вазири бўлган Нажиб Раззоқ хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлиги учун 12 йилга қамалди.
Терговчилар собиқ бош вазир томонидан асос солинган Малайзия суверен жамғармасидан 4 миллиард доллар ўғриланганини исботладилар.

Раззоқнинг партияси 2018 йил майида парламент сайловларида мағлубиятга учраган эди. Раззоқ бош вазирликдан истеъфога чиққач, унга нисбатан 681 миллион доллар маблағни талон-торож қилиш, пора олиш, пулларни ювиш, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

Нажиб Раззоқ коррупцияга алоқадорлик айблови билан 2018 йил июль ойида ҳибсга олинди. Малайзия полицияси унга нисбатан 681 миллион долларнинг ноқонуний ўзлаштириши билан боғлиқ 21 ҳолат бўйича айблов эълон қилди.

Кейинчалик у умумий қиймати 1,5 млрд ринггитга (367,9 миллион доллар) тенг миқдордаги солиқни тўламаганликда гумон қилинди. Бу ишлар бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзиянинг собиқ бош вазири 4 миллиард долларни ўмарганликда айбдор деб топилди