17:00 / 30.07.2020
1 067

Юксак дидга эга аёл: Коко Шанелнинг ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган кийиниш қоидалари

Юксак дидга эга аёл: Коко Шанелнинг ҳозиргача аҳамиятини йўқотмаган кийиниш қоидалари
Фото: Getty Images
Коко Шанель нафақат буюк моделер, балки ўта нозик дидга эга бўлган аёл сифатида ҳам тарихда қолган. Cosmopolitan Шанелнинг ҳозирги кунгача долзарб бўлган кийиниш бўйича тавсияларини келтириб ўтди.

Бижутерия тақишдан қўрқманг
Шанелнинг ўзи аксарият ҳолларда бижутерия таққан, қимматбаҳо тақинчоқларини кўз-кўз қиладиган аёлларни эса каландимоғ деб атаган.
Бугунги кунда сифатли бижутерия ишлаб чиқарадиган талай брендлар бор. Уларни бемалол одатий кунларда, байрам ва тантаналарда ҳам тақса бўлади.

Аксессуарларни ҳаддан зиёд кўп ишлатманг
Коко охирги аксессуардан воз кечилганидагина идеал образ ҳосил бўлишини кўп таъкидлаган. Сумка, тақинчоқ, кўзойнак, тўғноғичдан фойдаланиш керак, бироқ меъёрни билган ҳолда.

Қулайлик биринчи навбатда
Шанель кийим ранги, фасони ҳамда қандай туришидан ҳам қулайлик муҳимроқ, деб ҳисоблаган.
Эркакка айланиб қолманг
Аёллар шимини Коко урфга киритган бўлса ҳам, у ҳар доим аёл киши аёллигича қолиши кераклигини, кийиниш услубида аёллик жозибаси акс этиши шартлигини таъкидларди.

Бир жойда турманг, ўзгаринг
Аёл киши услубини тез-тез ўзгартириб туриши керак, деб ҳисобларди Шанель. Ҳеч қайси соҳа ривожланишдан тўхтамайди. Агар сиз ўзингизга ярашадиган образни топдим, деб ҳисобласангиз, уни синаб кўришдан чўчиманг.

Ёқтирган образингизни кўчиришдан чўчиманг
Юлдузларнинг ўзингизга ёққан образидан нусха кўчиришдан чўчиманг. Уларга ўз дидингиздан келиб чиқиб, кичик ўзгартиришлар киритишингиз ҳам мумкин. Нима бўлганида ҳам таниқли аёлларнинг устидаги кийим сизда бошқача кўринади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)